11:02 / 26.09.2017
5 434

​Porsche қиймати 16 миллион доллар бўлган илк яхтани сувга туширди

​Porsche қиймати 16 миллион доллар бўлган илк яхтани сувга туширди
27 сентябрь куни Монакода бўлиб ўтадиган ҳар йили ўтказиладиган яхта-шоуда янги, қиймати 16 млн доллар бўлган Porsche кемасининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтади, деб ёзмоқда «Даракчи» нашри.

Porsche компанияси мазкур яхта тезлик ва шинамликни севадиганлар учун айни муддао деб ҳисобламоқда.

Яхтанинг кўриниши металл рангда, унда очиқ ошхона ва спа-бассейн мавжуд. Porsche GTT 115 яхтаси ўз ичига 12 кишини сиғдира олади.

Янги кеманинг узунлиги 35 метр, двигатель кучи 1 650 "от" кучига тенг, бу эса тезликни 39 км/с етишига ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ​Porsche қиймати 16 миллион доллар бўлган илк яхтани сувга туширди