Фожиа Бельгиянинг Земст шаҳрида содир бўлган. 27 яшар асли келиб чиқиши африкалик бўлган аёл икки ёшли қизалоғини ўлдириб, гўштидан грилда кабоб тайёрлаётганда қўлга олинди.
Расмий маълумотларда айтиладики, қўшнилар аёлнинг гаражи тарафдан қуюқ тутун чиқаётганини пайқаб, дарҳол полицияга хабар беришган. Полициячилар тез фурсатда етиб келиб даҳшатли манзарага гувоҳ бўлишди. Она деб аталмиш худо қарғаган аёл аллақачон қизалоқни ўлдириб, гўштидан кабоб пишириб улгурган экан.
— Биз қизим билан нариги дунёда ҳам бирга бўлишимиз керак, — деди терговда аёл. — Шунинг учун уни қийноқлардан халос қилдим. У арши аълога бориб турсин, мен ҳам тез орада ортидан етиб бораман…
Терговчиларнинг гапига кўра, бу аёл эри билан ажрашгач, кучли депрессия ҳолатига тушиб қолган. Ҳозирги кунда у руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизилиб, карантин ҳолатида, психиатрлар назоратида сақланмоқда.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди