
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 октябрдан 45 минг қочқин қабул қилиниши квотасини тасдиқлади. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон номига юборилган меморандумда квоталар ҳудудлар бўйича тақсимланган, бироқ давлат департаменти зарурат бўлганда бўш қолиб кетган квоталарни бир ҳудуддан бошқасига бериши мумкин.
Квоталар АҚШга Африкадан 19 минг, Шарқий Осиёдан 5 минг ва Европа ҳамда Марказий Осиёдан 2 минг қочқиннинг киритилишини назарда тутади. Ҳужжатда, шунингдек, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларидан 1,5 минггача ва Яқин Шарқ ҳамда Жанубий Осиёдан 17,5 минггача қочқинни қабул қилишни кўзда тутади.
Дональд Трамп ноқонуний муҳожирлар муаммосини ҳал қилиш унинг устувор вазифаларидан бири эканлигини бир неча маротаба такрорлаган. У билдирган ташаббуслар орсида Мексика билан чегарада девор қуриш, Green Card лотереясини бекор қилиш ва ёш муҳожирларни қўллаб-қувватлаш дастурини тугатиш кабилар бор.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар