10:49 / 07.10.2017
21 320

Америкада ақлга сиғмас даражадаги ҳодиса юз берди...

Америкада ақлга сиғмас даражадаги ҳодиса юз берди...
Бу ҳодиса Американинг Вайоминг штатига қарашли Каспер шаҳрида содир бўлди. Ист-Сэконд-Стрит кўчасида бир ажабтовур йигит пайдо бўлди-да, бор овозда ерга ўзга сайёраликлар ҳужум қилиши муқаррарлигини айтиб бақира бошлади. Кимдир биров полицияга қўнғироқ қилиб юборди.

Полициячилар дарҳол кўрсатилган манзилга етиб келиб тартиб бузувчини қўлга олишди. Бу йигитнинг эгнидаги кийимлари ҳам ғалати эди. Полиция маҳкамасида эса у 2048 йилдан келганини маълум қилиб, 2025 йили ерга ўзга сайёраликлар ҳужум қилишини айтиб туриб олди.

— Бу уруш жуда шафқатсиз ва оғир кечади, — деди йигит. — Тахминан 20 йилдан кўпроқ давом этади. 2048 йилга борибгина вақт машинаси яратилади-ю, урушга барҳам берилади. Ана шунда мени яна 2017 йилга — сизларнинг даврингизга қайтаришади. Мени сизларнинг олдингизга кутилаётган жиддий хавфдан барчани огоҳ этишим учун юборишди. Мен шаҳар мэри билан тез орада гаплашиб олишим шарт. У мен берган маълумот ва хабарларни Америка раҳбарларига етказади…

Мутахассисларнинг айтишича, бу манзара уларга «Терминатор» жангари фильмини эслатибди. Фильмда вақт машиналари совуқ урушга барҳам бера олишган…
Аммо барча ҳайрон бўлиб қолди. Полициячилар, шаҳар мэрлигидагилар бу йигитнинг кимлигини аниқ тахмин эта олмай, мулзам тортишди.

Аксига олгандек, биронта ҳам компьютер бу ғалатомуз йигитнинг миясини таҳлил эта олмади. Шуни ҳисобга олиб шаҳар раҳбарлари кутишга аҳд қилишди. Иншооллоҳ, эртами-кечми унинг мия тузилиши, умуман, организми компьютер томографиясидан ўтказилса, масалага ойдинлик кириши аниқ.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада ақлга сиғмас даражадаги ҳодиса юз берди...