16:05 / 15.10.2017
12 522

Йиллар давомида ўспиринни таъқиб қилган арвоҳ у билан биргаликда селфига тушди

Йиллар давомида ўспиринни таъқиб қилган арвоҳ у билан биргаликда селфига тушди
Кунлардан бир куни Ниолл Дей Facebookдаги профили расмини янгилаш учун селфига тушди. Ушбу суратни интернетда кўриб қолган бувиси эса расмда набирасидан ташқари яна кимдир борлигини пайқади ва бу ҳақида Ниоллга етказди. Ниолл суратни синчклаб кўрганда хона четида номаълум доғ бор эканлигига амин бўлди.

Престонда истиқомат қилувчи ўспирин ўзининг доимий хамроҳи – қария руҳини аввалдан билган. Йигитнинг айтишича, арвоҳ бир неча йилдан буён уйдаги буюмларни ўз ўрнидан силжитар, ваҳимали овоз чиқарар экан. Ниолл арвоҳнинг мавжудлигини илк бор 5-6 йил аввал, ота-онаси билан янги уйга кўчиб келганда сезган. Тунда уйғониб кетган ўсмир хона бурчагида унга қараб жаҳл билан вайсаётган даҳшатли қарияни кўрган.

Аввалига Ниоллнинг ота-онаси унинг сўзларига эътибор беришмаган, кейинчалик эса уйда ростан ҳам қандайдир ҳодисалар бўлаётганини англашган. Ниоллнинг телефонидаги суратдан сўнг оила аъзолари уйда бир ўзлари эмасликларига тўлиқ ишонч ҳосил қилишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йиллар давомида ўспиринни таъқиб қилган арвоҳ у билан биргаликда селфига тушди