date
views 7 710

Кир ювиш машинасига беркиниб олган питон уй соҳибини қўрқитиб юборди.

Кир ювиш машинасига беркиниб олган питон уй соҳибини қўрқитиб юборди.


Таиландда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан бири кир ювиш машинаси бузилиб қолгани боис устани чақириб, уни бир неча кун ҳовлида қолдиради.

Машина хона ичига қайта олиб кирилгач, уй соҳиби – 48 ёшли Корнчарун Рокчая техника воситасининг чайқалаётганини пайқади. Эшикни очганда эса унга ҳужум қилишга шайланган баҳайбат питон билан тўқнаш келади.

Қўрқиб кетган Корнчарун орқага йиқилиб кетади ва дарҳол оёғи билан машина эшигини ёпади. "Мутахассислар 3,5 метр узунликдаги питонни кир ювиш машинасидан чиқариб олгунларига қадар нақд ярим соат вақт сарфлашди" деб ёзмоқда "120.su" сайти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кир ювиш машинасига беркиниб олган питон уй соҳибини қўрқитиб юборди.