date
views 9 124

Америкаликлар Учинчи жаҳон уруши ҳақида нималарни ўйлаётганлари маълум бўлди

Америкаликлар Учинчи жаҳон уруши ҳақида нималарни ўйлаётганлари маълум бўлди
Деярли ҳар учинчи америкалик АҚШ Учинчи жаҳон уруши йўлида эканлигига ишонмоқда. Ушбу кўрсаткич CBS телеканали ва YouGov компанияси сўровномалари натижасида аниқланган. “Сўровнома иштирокчиларининг 30%и ушбу фикрга қўшилишини айтиб ўтган” деб ёзади “Вести.ру”.

Шунингдек, уларнинг 48%и Учинчи жаҳон уруши эҳтимолини рад қилмади, аммо урушда АҚШга ким қарши чиқиши ҳам аниқланмади.

Иштирокчиларнинг 62%и Шимолий Корея ҳарбий ҳаракатларига чап бериш имконияти борлигига ишонса, 32% иштирокчилар КХДР ни четлаб ўтиб бўлмайдиган масала деб ҳисоблайди.

Сўровномада иштирок этганларнинг 59% қисми АҚШ ва унинг тарафдорлари Пхеньян томонидан бўлаётган таҳдидларни тўхтатишига ишонади.

Сўровнома 11-13 октябрь кунлари ўтказилди ва унда 2400 та одам қатнашди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкаликлар Учинчи жаҳон уруши ҳақида нималарни ўйлаётганлари маълум бўлди