
70 ёшли нафақахўр Ма Санцзяо бир вақтлар ҳарбий бўлган. Аммо икки оёғидан айрилгач, севимли касби билан ҳам хайрлашишга мажбур бўлди.
Хитойнинг Хэбей провинциясида истиқомат қилувчи эркак фақатгина қўлтиқтаёқ кўмагида ҳаракатланади ва шунга қарамасдан ўз умрини тоғ ёнбағирларига дарахт экиш учун сарф этмоқда.
Албатта, кўп йиллик жисмоний меҳнат унинг учун осон кечгани йўқ. Ушбу йиллар давомида эркак кўплаб жароҳатлар олди ва ҳатто битта бармоғидан айрилди. 2016 йили бўлган кучли шамол эса у эккан дарахтлардан кўпини қўпориб ташлади, бу ҳолатдан Ма Санцзяо ўзини йўқотиб қўйди.
Бироқ, тез орада ўзини қўлга олган эркак яна одатий юмушини бажаришга киришди. “Ма ўз умрининг сўнгги кунига қадар шу иш билан шуғулланмоқчи” дейди “120.su” сайти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг