date
views 5 610

Lego фирмаси NASA аёллари кўринишидаги ўйинчоқларни ишлаб чиқарди

Lego фирмаси NASA аёллари кўринишидаги ўйинчоқларни ишлаб чиқарди

Пластик ўйинчоқлар ишлаб чиқарадиган Lego фирмаси NASA аёлларига бағишланган конструктор деталларини омма этиборига ҳавола этди. Улар орасида америкалик биринчи астронавт аёл Салли Райд, шунингдек, космосда бўлиб қайтган биринчи афроамерикалик Мэй Жемисонларни кўриш мумкин.

“Навбатдаги тўпламга 231 та предмет киритилган бўлиб, улар орасида астроном Нэнси Грей Роман ва инженер-дастурчи Маргарет Гамильтонлар ҳам бор” дейилади хабарда.

“Ушбу лойиҳа ёрдамида биз космонавтика соҳаси ривожи учун ҳисса қўшган аёлларга эътибор қаратишни истадик” дейди ўйинчоқ ихтирочилари.

Тўплам 1 ноябрь санасидан 25 АҚШ доллари нарҳида сотувга чиқади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Lego фирмаси NASA аёллари кўринишидаги ўйинчоқларни ишлаб чиқарди