09:36 / 23.10.2017
6 484

Шумтака арвоҳ паб ходимларига тинчлик бермаяпти

Шумтака арвоҳ паб ходимларига тинчлик бермаяпти

Англиядаги паблардан бири ўзининг ичимликларидан ҳам кўра шумтака арвоҳи бор эканлиги билан машҳурликка эришган.

Паб ходимлари у ерда чироқнинг ўз-ўзидан ўчириб ёқилиши, стаканлар турган еридан полга қулаб кетиши ҳақида ҳикоя қилмоқдалар.

Бундан ташқари, залда ноодатий доғ ҳосил бўлган ва бу ердаги столда ўтирганлар ҳаддан ортиқ совқотганларини айтишган. Шундан кейин ходимлар доғ устида жойлашган столни бошқа ерга олишга мажбур бўлишди.

“Паб соҳиби Аллистер Коллинз бино ичига видоекамералар жойлаштириб чиққанидан сўнг тасмаларда шумтака руҳнинг мавжуд эканлиги яққол акс этди” деб хабар бермоқда “120.su” сайти.

Тасмага муҳрланган кадрларда курсилар ўз-ўзидан ҳаракатланаётгани, эшиклар очиб-ёпилиши ёзиб олинган. Эндиликда Коллинзнинг паби руҳ овчилари назарига тушган ерлардан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шумтака арвоҳ паб ходимларига тинчлик бермаяпти