date
views 6 397

Италияда кафти ва юзлари қон билан терлаётган қиз касалхонага ётқизилди

Италияда кафти ва юзлари қон билан терлаётган қиз касалхонага ётқизилди

Италиялик шифокорлар кафтлари ва юзидан ҳеч қандай жароҳатсиз қон оқаётган 21 ёшли қизни касалхонага олиб келишди. Бу ҳақида хориж нашрлари хабар бермоқда.

Бемор ушбу ҳолат унда уч йилдан бери кузатилаётганини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, қон оқиши 1 дақиқадан 5 дақиқагача давом этади. Қиз айнан шу сабаб тафайли жамиятдан узилиб қолгани ва тушкунликка тушганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шифокорлар бу ҳолат юзасидан қизда ўта камёб учрайдиган гематигидроз касаллиги бор эканлиги ҳақидаги ҳулосага келдилар. Ушбу касалликда тер қон билан аралашиб, тери тешикчалари орасидан ташқарига сизиб чиқади. Ҳасталик томир деворларининг жаҳоратланиши натижасида юзага келган.

Беморга ёзилган даволаш курси касаллик аломатларини камайтирган бўлса-да қизни бутунлай тузатиб юбора олмаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда кафти ва юзлари қон билан терлаётган қиз касалхонага ётқизилди