
Россия юлдузлари орасида Валерия, Ольга Бузова, Лена Ленина каби таниқли шахслар Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Кадировнинг қизи Айшат Кадирова томонидан яратилган либослар тақдим этилган мода намойишидан кейин очиқ-сочиқ либослардан воз кечиб, тўплам таркибидаги бир нечта кўйлакларни сотиб олишга қарор қилганларини таъкидлашди.
Аёллар учун яратилган либослар тўплами “Тоғ марвариди” номи билан Чеченистоннинг “Firdaws” модалар уйи томонидан тақдим этилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу модалар уйи давлат раҳбари Рамзан Кадировнинг қизи Айшат томонидан бошқарилади.
Хабарда айтилишича, куни кеча бўлиб ўтган мода тадбирига модельер Вячеслав Зайцев, Катя Лель, рэпер Тимати, Яна Рудковская, Лариса Долина каби кўплаб юлдузлар ташриф буюришган, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар