Қирғизистон президенти ўз сиёсатига қўшилмаётганларга бошқа яшаш жойини излашни маслаҳат берди. Бу ҳақда Алмазбек Атамбоев ишонч ёрлиқларининг топширилиш маросимида маълум қилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Мустақилликни ҳимоя қилиш лозим. Қирғизистон банан республикасига айлана олмайди», - деган Атамбоев.
«Мамлакатдаги сўнгги ҳодисалар ким Қирғизистонга «мухлислик қилиши», ким эса республикани сотишга тайёрлигини кўрсатиб берди. Биз худди аждодларимиз каби мустақиллик учун ҳаётимизни беришга тайёрмиз. Ватанпарварлик шунчаки оддий сўз бўлиб туюладиганларга эса яхшироқ жойни маслаҳат қилган бўлардим. Эҳтимол, улар пул ва қўллаб-қувватлов олаётган жойни», - деган у.
Атамбоевнинг таъкидлашича, қардош Қозоғистон билан фуқароликни соддалаштирилган тартибда олиш жараёни мавжуд.
«Биз уларни бемалол қўйиб юборамиз. У ерда эса сизни кутиб олишади. У ерда ер кўп», - дея қўшимча қилиб ўтган у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди