22:41 / 27.10.2017
7 124

Волгоградда ўта ваҳший маньяк қўлга олинди…

Волгоградда ўта ваҳший маньяк қўлга олинди…
Маньякни қўлга олиш учун бутун бошли полициячилар колоннаси керак бўлди…
Маълумотларга қараганда, маньяк, 31 ёшли Александр Масленников пайшанбадан жумага ўтар кечаси Волгоград вилоятига қарашли Волжский шаҳрида 28, 29 ёшли икки қиз билан кафеда танишиб, бир зумда қалинлашиб қолган. Кутилганидек, олдин қизларни уйига олиб келган ва иккаласининг ҳам номусига тегиш орқали нафсини қондирган. Кейин эса қизларни ўлдириб, жасадларни майдалаган, бу ҳам камлик қилиб, жасадларнинг майдаланган бўлакларини гўшт майдалагичдан ўтказган.
Ана шундан сўнг янги «мижоз» топиш ҳаракатини бошлаган. У Москва вилоятида яшовчи сартарош аёл эди. Аёл ёлғиз экан, 14 яшар қизини ёлғиз ўзи вояга етказибди.
Маньяк аёл билан интернет орқали танишган ва улар тез фурсатда учрашишган.
Аёлни ёнига олиб дўконга кирган. Чалғитиш, ўзига меҳри товланиши, шунинг баҳонасида уйига боришга розилик билдиришига эришиш ниятида унга совғалар харид қила бошлаган. Худди ана шу лаҳзаларда полициячилар колоннаси ваҳший ва худо қарғаган маньякни қўлга олди.
Александр Масленниковни таниганлар, икки қурбон қизнинг яқинлари маньяк олий жазога тортилиши лозимлигини айтиб прокуратурага мурожаат этишган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Волгоградда ўта ваҳший маньяк қўлга олинди…