date
views 12 928

Ушбу баҳайбат калтакесак ўзини кучукча деб ўйлайди чоғи...

Ушбу баҳайбат калтакесак ўзини кучукча деб ўйлайди чоғи...
Скотт ва Айс исмли жуфтлик уй жонивори сифатида 10 килограммли баҳайбат калтакесакни парваришлашади. Калтакесак ҳам ўзини кучукча деб ҳисоблайди чоғи, бир зумда бўлса-да соҳибасининг қўлидан тушмайди.

“Уйда унинг учун барча қулайликлар бор ва у келиб биз билан бирга ухлашни яхши кўради” дейди Скотт. Одатда, калтакесаклар ўта меҳрибон жонивор бўлмайдилар, аммо бу калтакесак бошқа “ўртоқ”ларидан фарқ қилади, дейди хорижий нашрлар.

Калтакесакнинг лақаби Макгивер бўлиб, унинг Инстаграм ва Фейсбук ижтимоий тармоқларида ўз аккаунти бор. Интернетда ушбу калтакесак шу қадар машҳур бўлиб кетганки, Айс ва Скотт ўз фамилияларини ошкор этишни ҳам исташмайди. Шундай қилсалар, Макгиверни ўғирлаб кетишларидан қўрқадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ушбу баҳайбат калтакесак ўзини кучукча деб ўйлайди чоғи...