Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази сайтида Нью-Йорк воқеалари ва унинг атрофидаги ҳодисаларга муносабат билдирилган.
«Ўзини ўзбек миллатига мансуб деб билган ёки Ўзбекистонга дахлдор ҳисобловчи ҳар бир инсон шу йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида юз берган ва террорчилик деб баҳоланаётган ҳодисадан қаттиқ изтироб ва афсусда десак, адашмаган бўламиз.
Содир этилган мудҳиш ҳолатдан сўнг, дунё афкор оммаси воқеага ўз муносабатини билдирмоқда. Уларнинг орасида бўлиб ўтган воқеадан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган шахслар ҳам талайгина экани кўринди. Хусусан, шундай кайфиятдаги ОАВлар воқеани содир этган шахс Соипов Сайфулла Ҳабибуллаевич ўзбек миллатига мансуб мусулмон экани ва «грин кард» орқали Ўзбекистондан Америкага келганига урғу бермоқдалар.
С.Соипов 2010 йилда Ўзбекистондан кетган бўлса, ўтган 7 йил ичида Ўзбекистоннинг Америкадаги консуллик хизматига бирор марта ҳам мурожаат қилмаган. Энг қизиғи, бу шахс Ўзбекистонда яшаган 22 йил давомида бирор марта ҳам ҳуқуқбузарлик содир этмаган. АҚШга борганидан кейин эса ўтган муддат ичида 4 марта қонунбузарлик содир этишга улгурган. Сир эмаски, АҚШда ҳар куни турли миллат вакиллари томонидан кўплаб жиноятлар содир этилади. Уларнинг бу йўлни танлашларига араб, немис ёки рус миллатига мансуб эканлари эмас, балки ўша кимсаларни ўраб турган муҳит сабабчи, десак ҳақ гапни айтган бўламиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, қўрқмасдан, С.Соиповда жиноятчилик характерини шаклланишига Америка жамиятидаги носоғлом муҳитнинг таъсири катта бўлган, дея оламиз.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, содир этилган мудҳиш ҳолат АҚШ раҳбариятининг «грин кард»лотореясини бекор қилиш сиёсатини асослаш учун олдиндан тайёрланган режанинг бир қисми ҳам бўлиши мумкин. Чунки, АҚШ президенти «грин кард»ни бекор қилиш учун ўзига тарафдорларни қидираётгани анча олдиндан ҳаммага маълум эди. Бўлиб ўтган машъум ҳодиса эса, «грин кард»ни бекор қилиш ёки унинг тартибини ўзгартириш учун баҳона вазифасини ўташи мумкин.
Баъзи тадқиқодчилар эса, террорчилик деб урғу берилаётган бу жараённи исламофобия, яъни ислом дини ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилишга қаратилган яна бир уриниш сифатида баҳоламоқдалар. Чунки, ОАВда С.Соиповни мусулмон экани ва жиноятни содир этиб бўлганидан сўнг «Аллоҳу акбар» деб қочаётганида полиция ходимлари томонидан отилганига урғу берилмоқда. Ваҳоланки, полиция ходимлари ОАВнинг бу даъволари асоссиз экани ва у ҳеч қандай диний шиорларни ишлатмаганини билдирганлар.
Нима бўлганда ҳам, бўлиб ўтган воқеа тинчликсевар ўзбек халқини қаттиқ изтиробга солди. Ўзбекистон ҳеч қачон, у ўзбек бўладими ёки бошқа миллат вакилими, бундай бузғунчи ишларининг содир этилишига хайрихоҳ бўлмаган. Шу боис, бир нодон кимсанинг қилмиши деб 32 миллионлик халқ борасида салбий фикрларнинг изҳор қилинишини катта хато, деб ҳисоблаймиз.
Доно халқимиз айтганидек: «дайди ит ичгани билан денгизнинг суви ифлос бўлиб қолмайди»…
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди