18:03 / 04.11.2017
6 188

Покистонда содир бўлган кўчки оқибатида 8 бола ҳалок бўлди

Покистонда содир бўлган кўчки оқибатида 8 бола ҳалок бўлди
Покистон шимоли-ғарбидаги Гардай қишлоғида содир бўлган кўчки оқибатида саккиз нафар бола ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб, «Дарё» хабар берди.

Таъкидланишича, нохуш ҳодиса Бажор қабиласи ҳудудида, болалар ўз уйларини мустаҳкамлаш учун тупроқ йиғаётган вақтида содир бўлган. Етти нафар қиз ва бир нафар бола вафот этган, яна икки нафар қизни қутқаришга муваффақ бўлинган. Болаларнинг ёши 8—10 оралиғида бўлган.

Маҳаллий амалдор Ориф Хоннинг қўшимча қилишича, қутқарувчилар узоқ вақт давомида болаларни кўчки остидан қутқариб олиш операциясини амалга оширган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда содир бўлган кўчки оқибатида 8 бола ҳалок бўлди