12 142
«ИШИД» жангарилар гуруҳи раҳбарининг хотини телеканаллардан бири мухбирига интервью берди…
Англиялик 33 ёшли Тания Георгелас Америка телеканалларидан бирининг мухбирига интервью бериб, ватанидан Сурияга қандай ўтгани, кейин Америкада яшаб қолгани ҳақидаги сирларини ошкор қилди.
— Мен болалигимдан расизм туфайли азобланардим, — дейди каллакесарнинг собиқ хотини. — Қўшниларимиз жуда ёмон одамлар эди. Гоҳ деразамизни синдиришар, гоҳ бошқа қабиҳликларга қўл уришарди. Ўша пайтлардаёқ улардан қандай ўч олиш йўлларини қидира бошлаганман…
Таниянинг айтишича, 2001 йил 11 сентябр куни Америкада содир этилган террор ҳаракати жангарилар сари қадам ташлашига туртки бўлибди.
— Ўшанда 17 ёшдайдим, — дейди Тания. — Улкан бинолар қандай қулаб тушганини ўз кўзим билан телевизор орқали кўрдим. Бу ҳам мени Суриядаги жангариларга яқинлашишим учун ундади деб айтсам бўлади…
Орадан бир неча йил ўтгач, Тания Англияда Ироққа қарши Америка ҳужуми доирасида ташкил этилган норозилик акциясида иштирок этди. Ўзининг айтишича, акция бўлиб ўтган жойда янги танишувларга мўлжалланган сайт ёзилган варақа тарқатишган. У худди ўша сайт орқали 1983 йили туғилган, Америка ҳарбий врачи полковник Тимоти Жоржжеласнинг ўғли Жон билан танишди. 11 сентябр воқеасидан кейин Жон мактабни ташлаб, радикализм, жиҳод, хуллас, терроризм ғоялари билан қизиқа бошлаганди. 2004 йил октябрида улар турмуш қуришди. Тания ўшандаёқ Жондан ҳомиладор эди.
— Эрим билан менинг орзуларимиз бир эди, — давом этди Тания. — Фарзандлар кўриш ва уларни ўлдиришга ўргатиш. Тамом. Нуқта. Бошқа орзулар бизни умуман қизиқтирмасди…
2013 йили учинчи фарзанди туғилгач, Жон иккови қандай қилиб Сурияга бориш ва дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлари сафига қўшилиш ҳақида бош қотира бошлашди.
— Болаларимиз ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, Сурияга йўл олдик, — дейди Тания. — Ишонасизми, мен ўшанда тўртинчи фарзандимизга ҳомиладор эдим. Бунга ҳам қараб ўтирмадик…
2013 йилнинг ўзида улар автобусда Сурияга жўнаб кетишди. Уй ҳам топишди. Лекин бу уйнинг деразаси ҳам, эшиги ҳам, сув ҳам… Ҳеч вақо йўқ эди. Орадан маълум вақт ўтгач, Тания ва болалари юқумли касаллик орттириб олишди. Натижа шундай бўлдики, Тания бу ерда ортиқ қололмаслигини тушунди ва Америкага қочишни лозим топди. Эри эса Сурияга келгандаёқ жангарилар гуруҳининг кўзга кўринган худосизлари, каллакесарларидан бирига айланди. У хотинидан ҳам, болаларидан ҳам жангарилар гуруҳи сафида қолиш ва бегуноҳлар қонини тўкишни устун кўрди. Улардан очиқчасига воз кечди…
— Мен умримда Америкада бўлмагандим, — дейди Тания. — Техас штатига болаларим билан бирга келиб жойлашдим. Интернетдан онлайн танишув саҳифасига ўзим ҳақимда ёзиб қолдирдим.
«Менинг тўртта болам бор — деб ёзгандим ўша саҳифага. — Эрим террорчи. Келгусида Усама бин Ладеннинг давомчисига айланишни ният қилган…»
Менинг бу сўзларимга ҳам кўз юмадиган одам топилди. Крейг деган йигит билан танишдим ва биз тез орада турмуш қурдик…
Даҳшатлиси, англиялик бу аёл Тания ҳануз каллакесар жангарилар сафида бўлишни орзу қилади. Буни жамоатчиликдан ҳам сир тутмас экан. У ҳолда Америка ҳукумати нега бу аёлни эркин қўйди? Нега чорасини кўрмади? Нима учун ўтмишини яхшилаб суриштирмади? Балки у ҳам бегуноҳлар қонини тўкишга улгургандир, ё бу жирканч ишга ҳиссасини қўшгандир?..
Афсуски, бу саволларга жавобнинг ўзи йўқ.
Биз истардикки, Тания исмли шу жангари аёлга худонинг ўзи жазо берсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди