date
views 6 223

Бельгия суди Пучдемон ва унинг тўрт нафар маслакдошини озод қилди

Бельгия суди Пучдемон ва унинг тўрт нафар маслакдошини озод қилди
Бельгия суди Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни ва провинциянинг тўрт нафар собиқ вазирларини озод қилди. Бу ҳақда «Reuters»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Пучдемон ва Каталония ҳукумати собиқ аъзолари Испания томонидан берилган ҳибс учун Европа ордерини ижро этиш ҳақида қарор чиқарилгунига қадар озод қилинди. Суд ўн соатдан ортиқ давом этди.

Каталония раҳбари Карлес Пучдемон Каталония ҳукуматининг тўрт нафар собиқ аъзоси билан бирга Бельгия полициясига 5 ноябрь куни таслим бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгия суди Пучдемон ва унинг тўрт нафар маслакдошини озод қилди