13:08 / 06.11.2017
6 087

АҚШлик сенаторнинг 5 та қовурғасини синдиришди

АҚШлик сенаторнинг 5 та қовурғасини синдиришди
АҚШ президентлигига собиқ номзод, сенатор Рэнд Полнинг жароҳатлари тахмин қилинганидан кўра оғирроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда «CNN»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Сенаторга ҳужум қилган қўшниси унинг бешта қовурғасини синдирган, улардан учтаси жойидан қўзғалган.

Қайд этилишича, 59 ёшли эркак сенаторга қасддан тан жароҳати етказган. Унинг нима мақсадни кўзлагани эса ҳозирча номаълум.

Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Жиноятчи қўлга олинган, бироқ кейинчалик беш минг доллар гаров эвазига қўйиб юборилган.

4 ноябрь куни сенатор Рэнд Полга ҳужум уюштирилгани ҳақида маълум қилинди. 59 ёшли Рене Баучер унга Боулинг Грин шаҳридаги ўз уйида ҳужум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик сенаторнинг 5 та қовурғасини синдиришди