Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Адлия вазирлиги тизимидаги 30 нафар судьяни суд ҳокимиятининг турли даражаларига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу юқори мансабли амалдорлар ва тадбиркорлар коррупцияда айбланиб оммавий равишда ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб рўй берди, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
"Подшоҳ фармони 26 нафар судьяни суд тизимидаги турли даражаларга илгари суриш ва 30 судьяни тайинлашни назарда тутади", - дейилади хабарда.
Саудия Арабистони адлия вазири Волид бин Муҳаммад ал-Сомони подшоҳлик ҳукмдори томонидан амалга оширилган бу тайинловлар "унинг суд тизимини доимий қўллаб-қувватловидан дарак бериши" ҳақида айтиб ўтди.
Аввалроқ Саудия Арабистонида 11 шаҳзода ва 4 вазир ҳибсга олингани, улар қаторида дунёнинг энг бой кишиларидан бири борлиги хабар берилганди.
Бундан ташқари, сўнгги хабарларга кўра, саудиялик миллиардерлар ўз маблағлари музлатилиши ва оммавий ҳибсга олинишлардан ваҳимага тушиб қолган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин