Ўзининг қаттиққўлиги билан танилган Филиппин президенти Родриго Дутерте 16 ёшида одам ўлдирганини маълум қилди. У бу ҳақда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити ўтаётган Вьетнамнинг Дананг шаҳрида маҳаллий филиппинликлар олдидаги нутқида айтиб ўтди.
“Мен 16 ёшимдаёқ одам ўлдирганман”, деб айтган Дутерте.
Бироқ Дутерте вакилининг айтишича, президент буни “ҳазиллашиб” айтган.
Аввалроқ ҳам Дутерте шунга ўхшаш баёнот берганди. У президентлик кампанияси вақтида уни ҳақорат қилган талабага ўқ узгани сабабли коллеждан ҳайдалгани ҳақида гапириб берган. 2015 йилда Esquire журналининг Филиппинда чиқадиган версияси Дутертенинг 17 ёшда қотиллик содир этгани ҳақидаги сўзларини келтириб ўтган. Тахминларга кўра, Дутерте Данангда ҳам шу ҳодиса ҳақида эслаб ўтган бўлиши мумкин.
Дутертенинг ёрдамчилари журналистларга Филиппин етакчиси айтаётган ҳамма сўзларга ҳам ишонавермасликни маслаҳат қилишади, чунки у “кўпинча ҳазиллашади ёки жуда ошириб юборади”.
2016 йилда собиқ ёлланма қотил Эдгар Матобато Дутертенинг қотиллик содир этгани ҳақида гапириб берган. Матобато 1980- ва 1990-йилларда ўша вақтда Давао шаҳри мэри бўлган Дутерте буйруғи билан ташкил этилган “Давао ўлим эскадрони” жиноий гуруҳи аъзоси бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Матобатонинг айтишича, 20 йил давомида жиноий тўда аъзолари Дутертенинг буйруғи билан мингга яқин одам ўлдиришган. Унинг таъкидлашича, бир қотилликни Дутертенинг шахсан ўзи, миллий тергов бюроси ходимини тўппончадан отиб ташлаб амалга оширган.
Дутерте 2016 йил майида Филиппинга президент этиб сайлангандан кейин гиёҳвандфурушликка қарши катта кўламли кампания эълон қилган. Бу кампания судсиз амалга оширилган кўплаб қатлларга олиб келган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин