Дунёга машҳур Zara либослар компаниясининг Истанбулдаги дўконларининг харидорлари харид қилган кийим-кечакларининг чўнтакларида ажойиб топилмаларга дуч келишмоқда. Гап шундаки, янги кийимларнинг чўнтакларидан «мен сиз харид қилмоқчи бўлаётган кийимни тикканман, аммо менга бунинг учун ҳақ тўлашмади» деган ёзувлар битилган мактублар чиқмоқда. Мода брендининг туркиялик ходимлари шу йўл билан маош олмаётганликларини ҳамда Zara фирмасида кўнгилдагидек меҳнат шароитлари учун компанияга босим ўтказишда ёрдам беришга чақирмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Мактублар муаллифларининг уқдиришларича, улар Bravo Tekstil деб номланган компанияда ишлашган, бироқ у кутилмаганда ёпилиб, бир неча ойлик иш ҳақи ва таътил пулларини бермаган. Маълум бўлишича, Bravo Tekstil Mango ва Next учун ҳам кийимлар тиккан.
Zara — дунёнинг энг муваффақиятли мода компанияларидан бири бўлиб, у 2200 дўконга эга. Бироқ Испания савдо белгиси бу каби можаролар билан биринчи маротаба қарши келаётгани йўқ. Аввал ҳам Zara фирмаси атроф-муҳитга зарар етказиш ва ёш дизайнерларнинг ижод намуналарини ўғирлашда айбланган эди. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи устидан меҳнат шароитлари яхши эмаслиги даъво қилинган ариза билан судга мурожаат қилинган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин