5 904
Испания ҳукумати Россиядан тарқатилган Каталония ҳақидаги сохта янгиликлар ҳақида маълум қилди
Каталониядаги референдум ҳақидаги шубҳали янгиликлардан иборат интернет-трафик Россия ҳудудидан чиқиб келган. Бу ҳақда Испания мудофаа вазири Мариа Долорес Коспедаль Брюсселда сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Бу ҳақда «TJournal»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Коспедалнинг сўзларига кўра, вазирликда овоз беришга бевосита таъсир ҳақида расмий маълумотлар йўқ, аммо у сохта янгиликлар қаердан кириб келаётганини аниқлаштириб, бу ҳақда Россия ҳукуматига маълум қилишга муваффақ бўлган.
Вазир ишончсиз ахборот тарқатишда Twitter, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардан фойдаланилганини таъкидлади. Худди шу гуруҳлар, мудофаа вазирлиги фикрича, бутун Европа бўйлаб беқарорликни юзага келтиришга уринмоқда.
Коспедалнинг баёнотини Испания ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади ва трафикнинг 50 фоизи Россиядан, 30 фоизи Венесуэладан келганини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди