«Ҳаттоки сўнгги молиявий инқироз нефть ва газнинг йирик захираларига эга бошқа давлатларга оғриқлироқ зарба берди. Қирғизистон эса валюта барқарорлигини ҳам сақлаб қолди, у қўшниларга қараганда анча секинроқ пастга шўнғиди, биз ЯИМ кескин қулашига ҳам йўл қўймадик», - дея айтиб ўтди ҚР президенти Алмазбек Атамбоев «Ала-Арча» давлат қароргоҳида 15 ноябрь куни барқарор ривожланиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида.
«Бироқ бизнесни ривожлантириш учун катта бозор керак ҳамда биз ЕОИИга катта умидлар билан киргандик. Менинг фикримча, бу тўғри қарор. Албатта, биз иттифоқда қолишимиз керак. Мен буни алоҳида таъкидламоқчиман, сабаби ҳар куни ҳам рус, ҳам қозоқ ОАВда Қирғизистон, Атамбоев ЕОИИни парчалаб юбормоқчи экани ҳақидаги хабарларни ўқияпман. Бу алаҳлаш. Биз иттифоқдан чиқишни ҳеч қачон режалаштирмаганмиз. Бироқ ҳақиқий ҳолат шуки, Қирғизистон бир ойдан ошиқ вақт давомида Қозоғистон раҳбарияти хархашаси сабаб ЕОИИнинг бошқа давлатларидан ажралиб қолди. Бизни ЕОИИдан ажратиб қўйишди. Хўш, иттифоқни ким парчалаб юбормоқчи? Буни фақат аҳмоқлар ва умуман билишни ҳам истамайдиганлар кўрмаяпти», - дея маълум қилди президент.
Шу билан бирга, Атамбоевнинг таъкидлашича, Қирғизистонга давлат раҳбари мамлакат қонунларини ҳурмат қилиш ва ички ишларга аралашмасликни талаб қилгани туфайлигина блокада уюштиришди.
«Бизга ўз қоидаларингизни киритишга уринманг. Афсуски, ЕОИИ келажаги ҳақида гапирар эканман, шуни айтмоқчиманки, ҳозирча муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий алоқалар қабул қилинган ва имзоланган келишувлар ҳамда битимлар билан эмас, балки баъзи президентларнинг инжиқлиги ва хархашаси орқали тартибга солинади... Бироқ шунда ЕОИИ маданиятли иқтисодий иттифоқ бўла оладими? Мен ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг бундай бепарволигидан ҳайратдаман. Тигран Саркисян бошчилигидаги Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳақида ҳам шуни айтишим мумкин. Сариқ чақага олишмаяпти. Шу одамлар Қирғизистон ҳақида яна нималарнидир гапиришмоқда. Аччиқ ҳақиқат, аччиқ фактлар шундай», - дея айтиб ўтди у.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди