
Карл Смит Жанубий Уэльсда 1947 йили 12 ёшида сувга чўкиб вафот этган. Шундан буён унинг қабри пойига номаълум кимса гул ташлаб кетади. Унинг кимлигини аниқлаш учун эса Карлнинг синглисига салкам 70 йил вақт керак бўлди.
Гулдасталарни келтирувчи инсон Карлнинг болаликдаги дўсти, чўкиб кетган пайтида унинг ёнида бўлган тенгдоши Рональд Сеймур Уэстборо бўлиб чиқди. 84 ёшли Рональд ўз вақтида Карл билан жуда қалин дўст бўлган. Карлни сув ичидан олиб чиққан ҳам айнан Рональд эди, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар