12:43 / 22.11.2017
8 786

Аёл 3 ёшли қизини машина уриб юборганини сезмай қолди

Аёл 3 ёшли қизини машина уриб юборганини сезмай қолди
Хитойда ғаройиб ҳодиса рўй берди. Бу эса кўчалардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига муҳрланди.
Жажжи қизалоқни машина остида қолиб кетгани акс этган видеолавҳа бир зумда шов-шувларга сабаб бўлди.
Хитой манбаларида хабар қилинишича, 3 ёшлар чамасидаги қизалоқ онаси билан кетаётган бўлган, уни автомобиль уриб кетганини онаси сезмай қолган ҳатто…
Шу куни аёл ва унинг қизи мактабгача таълим муассасасига кетишаётган эди. Аёл қизидан бироз олдинда юриб кетаётганини видео орқали кўриш мумкин.
Автомобиль йўлидан ўтиш чоғида аёл қизига нималарнидир айтади ва йўлида давом этади. Бу вақтда йўлдан қайрилаётган машина ҳайдовчиси орқада келаётган қизалоқни кўрмай қолади ва унинг устидан босиб кетади.
Автомобиль бир неча метр ҳаракат қилишга ҳам улгуради. Йўловчилардан бири мазкур ҳодисани кўриб, дарҳол машинани тўхтаттиради. Ўзи эса атрофдагиларни ёрдамга чақириб, биргаликда автомобилни кўтаришади ва қизалоқни қутқариб олишгани ҳақда Qalampir.uz маълумот берди.
Қизнинг онаси ҳам бу жараёнда иштирок этади. Маълумотларга кўра, қизалоқ жиддий даражада шикастланмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёл 3 ёшли қизини машина уриб юборганини сезмай қолди