
Дубай амири, БААнинг вице президенти ва премьер министири Мухаммад бин Рашид Аль-Мактумнинг 23 нафар меросхўри ( 9 та ўғли ва 14 та қизи) бор. Улар орасида 35 ёшли Дубай шаҳзодаси Хамдан ибн Мухаммад Ал-Мактумни Инстаграм юлдузи деб атаса арзийди. Тез кунларда унинг синглиси ҳам машҳурлик бобида акасига етиб олса ажабмас.
Куни кеча Дубай амири 10 ёшли қизи Ал Жалилани Байроқ кунига аталган расмий тадбирга олиб келди. Шундан сўнг ушбу ташриф интернетдаги бош мавзулардан бирига айланди десак хато бўлмайди.
Тадбир меҳмонлари амирнинг қизи ҳуснига маҳлиё бўлиб қолдилар. Ал Жалила тез кунларда бошқа олийнасаб маликалар каби гўзаллик тимсолларидан бирига айланиши таҳмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар