
Саксон ёшли кампир (исми-шарифи сир тутилган) ҳақиқатан 22 ёшли йигит Александрнинг бувиси ҳисобланади. Кампирнинг айтишича, эри анча йиллар бурун ўлиб кетган. Невараси Александр билан никоҳдан ўтиши ҳақида маҳалла фаоллари унга хабар қилишди. Бу хабарни эшитган кампир аччиқ-аччиқ йиғлади.
— Мен бу воқеадан умуман бехабар эдим, — дейди онахон. — Неварам ҳужжатларниям менга билдирмасдан расмийлаштирибди, мен у билан никоҳдан ҳам ўтибман. Қандай шармандалик!..
— Мен Украина армияси сафида хизмат қилишни хоҳламайман, — деди Александр. — Чунки ўзимнинг миллатдошларимни, ватандошларимни отиб ўлдириш қўлимдан келмайди…
Аммо ҳарбий комиссариатдагилар Александр тақдим этган ҳужжатни қалбаки дея баҳолашди. Улар буни суд орқали исботлашга бел боғлашган.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар