17:28 / 23.11.2017
11 494

“Укамни ким ўлдирганини билардим, аммо 50 йил сукут сақлаб келдим...” Қотилнинг кўп йиллик сири очилди!

“Укамни ким ўлдирганини билардим, аммо 50 йил сукут сақлаб келдим...” Қотилнинг кўп йиллик сири очилди!
Питер 18 ойлик укаси ўлганида бор-йўғи 3 ёшда эди ва қотилликнинг гувоҳига айланганди. Аммо бу сирни 50 йил давомида ҳеч кимга айтмади, полиция эса болакай каравотдан йиқилиб, бошидан қаттиқ жароҳат олганини ўлим сабаби сифатида қайд қилиб қўйди. Аслида болакай Полни ўгай отаси Дэвид Дирлав Питернинг кўз ўнгига уриб ўлдирган эди.

Қотиллик содир бўлган кун Питернинг қорни очиб, уйнинг биринчи қаватига тушади ва даҳшатли манзарага дуч келади. Аммо ўгай отасидан қўрққани учун бу воқеани ҳеч кимга айтмайди, сабаби эркак барча ўгай фарзандларини қаттиқ калтаклар эди.

Ўгай ота Полни оёқларидан ушлаб олганча, шифтга қараб урган. Кейин болани қаттиқ силкитиб, бошини каминга уриб, ўлдиради. Қўрқиб кетган Питер тезда ўз хонасига қайтади ва ушбу ҳолатни унутишга уриниб яшайди.

Аммо яқиндагина Дэвиднинг ўз ўғли “Фейсбук”даги саҳифасига жойлаштирган суратдан кейин унинг сабр косаси тўлди. Суратда марҳум Пол ўгай отасининг тиззасида ўтиргани тасвирланган. Питер ушбу суратдан шунчалар ғазабландики, охир-оқибат, ушбу қотиллик ҳақида полицияга хабар берди.

Айни пайтда қотилликка доир текшириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Укамни ким ўлдирганини билардим, аммо 50 йил сукут сақлаб келдим...” Қотилнинг кўп йиллик сири очилди!