
Янги йил байрамигача ҳали бир ой вақт бўлса-да АҚШнинг биринчи хоними тантанага аввалдан ҳозирлик кўриб қўйишни афзал билди. Мелания Оқ уйда ўрнатилган арчани ясатиш билан бирга ошпазларга пряникли уй шаклидаги ширинликни тайёрлашда ҳам ўз кўмагини аямади.
Бу ҳақида Мелания Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилган ва суратлари остига “Оқ уйда байрамга тайёргарлик кўряпмиз” деб изоҳ қолдирган.
Оқ уй меҳмонхонасига арча дарахти бундан бир неча кун аввал ўрнатилган эди. Анъанавий маросимда Мелания Трамп ўғли Бэррон билан иштирок этган, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар