date
views 4 464

ОАВ: Лондон метросида отишма рўй берди

ОАВ: Лондон метросида отишма рўй берди
Британия транспорт полицияси Лондон метр ополитенининг Oxford Circus бекатида ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабар олганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

«Соат 16:37 да бизни ўқ овозлари ҳақидаги хабардан сўнг Oxford Circus бекатига чақиришди. Британия транспорт полициясининг қуролланган ходимлари пойтахт полицияси билан бирга воқеани аниқлаштиришга уринмоқда», — дейилади полициянинг расмий хабарида.

Воқеа натижасида бир аёл яралангани маълум қилинди.

Шу билан бирга, полиция ҳозирча отишма рўй берганини тасдиқлай олмаслигини тан олди:

«Ҳозирги пайтда ҳеч қандай отишма изларини ва гумондорларни аниқламади».

Полиция воқеани ўрганишда давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Лондон метросида отишма рўй берди