date
views 7 467

Алмазбек Атамбоевга Қирғизистоннинг энг олий унвони берилди

Алмазбек Атамбоевга Қирғизистоннинг энг олий унвони берилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевга Қирғиз республикаси қаҳрамони унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонда қайд этилишича, ушбу унвон Атамбоевнинг халқ олдидаги хизматлари, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, сиёсий ирода ва жасурлиги учун тақдим этилмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.

«Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков имзолаган фармонга мувофиқ, Атамбоев Алмазбек Шаршеновичга «Қирғиз Республикасининг Ботири» унвонининг оли даражаси «Ак Шумкар» мукофотини тақдим этиш билан бирга берилади», — дейилади мамлакат президенти сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Жээнбеков тантанали қасамёд қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбоевга Қирғизистоннинг энг олий унвони берилди