
Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон 21 декабрь куни парламентда мухторият мустақиллиги бўйича референдумнинг иккинчи тури ўтказилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.
«Биз давлатимизни, даврни ўзгартиришимиз керак. Бу давлат ҳамон XX ёки XIX асрда яшамоқда, уни XXI асрга мослашимиз керак», — деган Пучдемон ўз мурожаатида.
Бунда аввалроқ Пучдемон Бельгиядаги бошпанасидан туриб сайловолди кампанияси бошлагани ҳақида хабар берилганди.
1 октябрь куни ўтказилган Каталония мустақиллиги бўйича референдумдан кейин Пучдемон Бельгияга қочиб кетишга мажбур бўлди. Испан суди Пучдемонни ҳибсга олишга ордер берган, у Европада қидирувга берилган, аммо Бельгия ҳукумати ушбу сиёсатчи ва 4 ҳамроҳини озодликда қолдиришга қарор қилди. Айни вақтда Пучдемон Брюггеда вақтинча қароргоҳда яшамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар