Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина махсус хизматларидан қочишга уриниб уйининг томига чиқиб олгани мемларга айланди.
Киев марказида намойишлар ташкиллаштирган ва Украина президенти импичментини талаб қилаётган сиёсатчи махсус хизматлардан қочиб, 8 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ва пастга сакраш билан таҳдид қилган. Бироқ у ушланган. Саакашвилининг ушланиши видеоси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ҳазил-мутойибаларига сабаб бўлди.
Баъзи фойдаланувчиларга ушбу видеога “Бенни Хилл шоуси” комедик дастурининг мусиқаси идеал тўғри келадигандек туюлган.
[media=https://twitter.com/cashalottt/status/938015905673555969?ref_src=twsrc^tfw&ref_url=https://kun.uz/news/2017/12/05/tomlar-bujlab-kocaetgan-saakasvili-memga-ajlandi][justify][/justify]
Том бўйлаб қочмоқчи бўлган Саакашвили колумбиялик наркобарон Пабло Эскобарга ҳам қиёсланди. Бир вақтлар дунёнинг энг қудратли наркобарони ҳисобланган Эскобар 1993 йилда Медельинда махсус хизматлардан томлар бўйлаб қочиш вақтида мерган томондан отиб ўлдирилган.
Бироқ кўп ҳазиллар “томда яшовчи Карлсон” билан боғланди.
Фотофакт. Саакашвили уходит от спецназа pic.twitter.com/EPp99IM2Pi
— Шарий.net (@sharijnet) December 5, 2017
#Саакашвили, который живет на крыше pic.twitter.com/G3OmUyA9fR
— Andrew Smirnoff (@spear2) December 5, 2017
Саакашвилини қўлга олишда Украина хавфсизлик хизматининг 10 дан кўпроқ ходими иштирок этди. 5 декабрда улар Саакашвилининг уйига тинтув ўтказгани келишганда, сиёсатчи қочиб, уйи томига чиқиб олган. Кейинроқ Саакашвили ушланиб, олиб кетилмоқчи бўлганда, унинг тарафдорлари у ўтқазилган автомобилни тўсиб олиб, унинг озод қилинишига эришишган. Шундан кейин Саакашвили тарафдорлари билан бирга Олий рада биноси томон йўл олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?