date

“Йил одами” аниқланди

“Йил одами” аниқланди
Американинг Time журнали рейтингига кўра “Йил одами – 2017” номи аниқланди ва бу номга Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Мухаммад бин Салмон Ал Сауд муносиб кўрилди. Шаҳзода учун журнал ўқувчиларининг 24% и ўз овозларини беришган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасини “MeToo” кампанияси аъзолари, учинчи ўринни эса Колин Каперник, “Dreamers” ташкилоти ва Роберт Мюллер банд этган, дейилади хабарда.

“Йил одами” номи 1927 йилдан буён мунтазам равишда аниқлаб келинади. Ўтган йили ўқувчилар фикрига кўра “Йил одами” дея Ҳиндистон премьер министри Нерандра Моди тан олинганди.

Эслатиб ўтамиз, таҳририят фикри ўқувчилар фикридан фарқ қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » “Йил одами” аниқланди