
Фожиа Буэнос Айресда содир бўлди. 26 ёшли Карина Гомес икки яшар қизчаси билан уйга қамалиб олди-ю, аввал ўзини тирмалаб ташламаслиги учун қўлларига пайпоқ кийдирди ва шундан кейин ўз қўллари билан бўғиб ўлдирди. Бу ҳам етмагандек, қизалоқнинг жасадини кўрпачага ўраб катта кўчада номаълум тарафга чопа кетди. Қўшни аёлнинг кўнгли сезганми, уни қувиб ета олди. Бахтга қарши қизалоқ аллақачон жон таслим қилиб улгурганди.
— Мен боламнинг оч-наҳор юришига ортиқ чидай олмадим, — деди Карина терговчиларга. — Иш йўқ, она бўлиб боқа олмасам… У энди очликдан қийналмайди. Ҳеч қачон қийналмайди…
Каринанинг устидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар