Дунёнинг энг машҳур эмбрионолог олимларидан бири, яҳудий Роб Гиллҳам Қуръон оятлари билан танишганидан сўнг ислом динини қабул қилган. Альберт Эйнштейн университети профессорининг диққатини жалб этган нарса – Қуръондаги “эридан ажрашган аёл тўрт ой идда сақлаши лозим” ифодаси бўлган.
Миср Миллий Эмбрионология маркази профессори, доктор Абдел Басит ас-Саид шундай деганди:
“Эмбрионолог Гиллҳам тадқиқотларини дастлаб АҚШнинг мусулмонлар яшайдиган мавзеларида, кейинчалик Нью-Йорк, Хюстон ва Лос-Анжелесда олиб боради. Тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, эридан ажрашган мусулмон аёллардан фарқли ўлароқ, бошқа динлардаги эридан ажрашган аёлларнинг организмида айни вақтда икки, баъзиларида ундан ҳам зиёд кишининг хромосома излари бор. Роб Гиллҳам иккиланиб қолди. Унинг рафиқаси ҳам…”.
Гиллҳамга тинчлик бермаётган ўй шу эдики, рафиқаси у билан иккинчи турмушини яшаётган, аёлнинг Роб Гиллҳам билан оила қуришидан олдин бошқа турмуши бўлганди. Аксига олиб, аёл собиқ эри билан ажрашганидан тўрт ой ўтмай туриб Роб Гиллҳамга турмушга чиққанди. Натижада аёлининг организмини тадқиқ этган Гиллҳам унинг баданида икки кишининг хромосома изларини топган.
“Шунда англаб етдимки, катта ўғлимнинг отаси мен эмасман. Аёл организми эркакнинг хромосома изидан тўлиқ покизаланиши учун тўрт ой вақт кетаркан”.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, канадалик олим, анатомия ва эмбрионология соҳаларида улкан тадқиқотлар олиб борган етук мутахассис, саккиз тилда чоп этилган “Инсон эмбрионологияси” китобининг муаллифи Кейт Мур шундай деганди:
“Агар Қуръонни билганимда эди, Нобель мукофотини йигирма йил олдин олган бўлардим”.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди