19:17 / 08.12.2017
6 144

Осмондан сюрприз. Ўт ўчирувчи самолёт ёрдамга келди

Осмондан сюрприз. Ўт ўчирувчи самолёт ёрдамга келди
Калифорниядаги ёнғинлар давомида кутилмаган ҳолат рўй берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

YouTube порталида жойлаштирлган видеода Калифорниядаги уйлардан бирини қамраган ёнғинни ўчиришга тепада учиб ўтиб кетаётган ўт ўчирувчи самолёт ёрдамга келганини кўриш мумкин.

Уй эгаси шланга билан ўз уйидаги оловни ўчиришга уринаётган маҳал осмонда пайдо бўлган ўт ўчирувчи самолёт йўл-йўлакай ёнғинга қарши аралашма сепиб ўтади.

«Бу йигит менинг ҳудудимни сақлаб қолди. Мен абадулабад ундан миннатдорман», — деган traverlaw никли фойдаланувчи.

Калифорния штати жанубида бир неча кундан буён кучли ёнғинлар кузатилмоқда. Олов 57 минг гектар майдонни қамраган. Ёнғин натижасида камида 500 уй ёниб кетди, 190 мингга яқин киши эвакуация қилинди.
[media=https://youtu.be/pYD70ylX924]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осмондан сюрприз. Ўт ўчирувчи самолёт ёрдамга келди