Қобул кўчаларида ўзбек тилида ёзилган расмий плакатлар пайдо бўла бошлади. “Олдин бундай ёзувларни кўрмас эдингиз. Ушбу ташаббус Афғонистон президенти саройи идораси томонидан амалга оширилмоқда. Масалан, мана бу плакат давлат лавозимидаги шахслар томонидан йўл қўйилган исрофгарчиликка таалуқли.
Ушбу ишлар амалга оширилишидан асосий мақсад — Афғонистонда яшаётган ҳар бир миллат бизнинг ташаббусларимиздан огоҳ бўлсин» — дейди президент саройи идораси вакили.
Идора вакили сўзларига кўра, ушбу каби плакатлар нафақат Қобул кўчаларида, балки бошқа шаҳарларда ҳам пайдо бўлади. Ундан ташқари Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам ушбу тажриба қўлланилади. Лекин энг асосийси ушбу тажриба — келажакда одатий меъёрга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани олдин Афғонистонда нисбатан кам сонли миллатларга тегишли бўлган ўзбек ва туркман тилларини ривожлантиришга эътибор беришга ваъда берган эди.
Манба: sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади