
Екатеринбургнинг Донбасса кўчасида жойлашган уйларнинг бирида бир кеча давомида икки марта ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақида “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
Уй тураржой биносининг 1 қаватида жойлашган бўлиб, биринчи марта тунги соат 1:00 атрофида ёна бошлаган. Қутқарувчилар ёнғинни бир неча дақиқа ичида бартараф этганлар, хонадон соҳибларидан эса ҳеч ким жабр кўрмаган. Олов дераза ромлари ва бир нечта шахсий буюмларни ёндириб юборган.
Ёнғин ҳақидаги иккинчи хабар эса тонгги соат 4:00 дан кейин етказилган ва қутқарувчилар гуруҳи алангани 15 дақиқа давомида бартараф этишган. Иккинчи ёнғин натижасида уйдаги мол-мулклар ва хоналар орасидаги парда деворлар ёниб кетган.
Айни пайтда полиция ходимлари ёнғин сабабларини ўрганиб чиқмоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар