8 052
Буни тақдир дейдилар! Британиялик қиз болаликдаги суратидан бўлғуси турмуш ўртоғи тасвирини топиб олди
Буюк Британияда истиқомат қилувчи Верона Колики 10 йил аввал суратга олинган расмдан ўз ёри тасвирини топиб олди. У вақтларда бола ва қиз мутлақо таниш бўлишмаган, йигит тасодифан орқа фонда суратга тушиб қолган. Бу ҳақида қизнинг ўзи Истаграм ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.
Қиз бўлғуси умр йўлдоши билан оилавий суратларни томоша қилиб ўтирган пайтда Черногорияда олинган 10 йил аввалги суратда орқа фонда шиширилган матрас устида сузиб кетаётган йигитчани пайқайди. Бу унинг танлаган ёри эди. Аниқланишича, улар бир вақтда, бир пляжда, бир-бирлари билан таниш бўлмаган ҳолда учрашган эканлар.
Жуфтлик орадан 4 йил ўтгач, Лондонда танишишади.
“Мен ҳеч қачон бундай воқеа содир бўлади деб ўйламасдим, ҳатто “Иккинчи ярмингни учратишдан аввал унинг ёнидан ўтиб кетасан” деган гапни эшитган бўлсам ҳам” деб ёзади қиз сурат тагига.
Жуфтлик сурати ижтимоий тармоқларда 30000 дан ортиқ “лайк” йиғишга эришди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди