
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида 1180 нафар дрон иштирокида эртакнамо кўринишга эга чироқлар шоуси уюштирилди. Ушбу томоша Китае Fortune Global форуми пайтида бўлиб ўтган, деб хабар бермоқда “24tv.ua” нашри.
Мазкур шоу томошабинлари орасида Канада премьер министри Жастин Трюдо, АҚШ Молия вазирлиги собиқ раҳбари Генри Полсон ва Alibaba Group раҳбари Жек Малар ҳам бўлишган. Томошабинлар сони эса 500 кишини ташкил этган.
Дронлар маҳаллий eHang стартап тизимдан фойдаланган ҳолда ягона оператор томонидан бошқарилди. Айнан шу сабабли ҳам дронлар бир-бирига уйғун тарзда ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, шоу ташкилотчилари ҳар қандай муваффақиятсиз ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда иш кўрганлар.
Шоу ташкилотчилар томонидан “Леон дрони” деб номланди ва аввалги Гиннес рекорди кўрсаткичидан ҳам ўзиб кетди. Айтишларича, дронларнинг умумий оғирлиги салкам 1 тоннани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги рекорд ҳам айнан шу шаҳарда ўрнатилган бўлиб, унда 1000 та дрон осмонга кўтарилган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.