
Олтой Республикасининг Усть-Кокса туманида муз тагига тушиб кетган болакай вафот этди.
Хабарда келтирилишича, марҳум 2009 йилда таваллуд топган. Воқеа Кастахта дарёси бўйида содир бўлгани айтилмоқда.
Болакай кечқурун қотиб қолган муз устида ўйнаб юрган ва сувга тушиб кетган. Жабрланувчининг отаси дарҳол қутқарувчиларга қўнғироқ қилди, аммо барчаси аллақачон ҳал бўлганди.
Болакай жасади ҳодиса вақтидан 30 дақиқа ўтиб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар