
Россиянинг Красноярск шаҳрида синфдоши томонидан калтакланган 14 ёшли ўсмир қиз ёруғ оламдан кўз юмди. Бу ҳақида Красноярск ўлкаси тергов комитети бошқармаси матбуот хизмати хабарларига таянган ҳолда “Life.ru” нашри хабар тарқатган.
“Қиз шифохонада оламдан кўз юмди. Айни пайтда ўлим ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда, ундан сўнг эса процессуал қарор қабул қилинади” дейди бошқарма вакили.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирларида маҳаллий мактабларнинг бирида таҳсил олувчи 8 синф қизлари орасида шахсий сабабларга кўра жанжал келиб чиққан ва натижада жабрланувчи қиз синфдоши томонидан аёвсиз калтакланган. Жанжал пайтида марҳума оғир тан жароҳатлари олган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар