
Ҳаётда ҳар доим ҳамма ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олмайди. Ёш фарзандларнинг кўнгли эса янада нозик бўлади. Баъзида, арзимас бир танбеҳ уларнинг қалбини қаттиқ яраласа, ўзгалар фикри уларнинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.
Бу ерда, фарзандларни қўллаб-қувватлаш ота-оналарнинг бурчи, чунки ҳеч бир ота-она ўз фарзандининг бахтсиз бўлишини хоҳламайди. Баъзида бундай қўллаб-қувватлашларни фақат гап билан эмас, амалда ҳам кўрсатиш керак бўлади.
Чунки кимгадир онасининг, кимгадир отасининг кўмаги жуда ҳам муҳим. Видеотасвирда ота ўз қизчасини қўллаб-қувватлаш учун нима қилганини томоша қиласиз. Балки, ташқаридан қараганда арзимас қурбонликдир, лекин бу ота касал қизчасининг соғлиги учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишга тайёр...
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар