09:22 / 16.12.2017
6 296

Бухарестда метро йўловчиси 25 ёшли қизни поезд рельсига итариб юборди

Бухарестда метро йўловчиси 25 ёшли қизни поезд рельсига итариб юборди
Бухарестда 25 ёшли қиз бошқа бир йўловчи томонидан поезд рельсига итариб юборилгани сабаб вафот этди. Хабарда айтилишича, бу ҳолат кузатув камераларида тушиб қолган ва у ерда икки аёлнинг жанжаллашиб турганини кўриш мумкин.

Биринчи йўловчи иккинчисини рельсга итариб юборгач, унинг платформа четидан ушлаб қолганини кўриб, қизнинг қўлига тепади ва қиз яқинлашиб қолган поезд остида ҳалок бўлади.

Аввалига йўловчилар Алина Чюкунинг ўлимини ўз жонига қасд қилиш ҳолати деб қабул қилишган, аммо камералар тасвири текиширилгач, бу ўз жонига қасд қилиш эмас, қотиллик экани маълум бўлди.

Хабарда айтилишича, 36 ёшли жиноятчи полиция томонидан қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бухарестда метро йўловчиси 25 ёшли қизни поезд рельсига итариб юборди