09:48 / 16.12.2017
7 070

«Экстрасенслар жанги» шоуси ғолибаси Украинанинг аянчли келажагини башорат қилди…

«Экстрасенслар жанги» шоуси ғолибаси Украинанинг аянчли келажагини башорат қилди…
Ушбу шоунинг финалигача етиб кела билган экстрасенс Дарья Воскобоева яқинда Украина келажагини башорат қилиб, бу мамлакат яқин келажакда дунё харитасини тарк этишини алоҳида таъкидлади. Унинг гапига қараганда, Украинани узоқ ва катта танаффуслар кутмоқда. Бу давлат беш қисмга бўлиниб кетади ва ҳар бир бўлаги алоҳида мамлакат сифатида тажрибали сиёсатчилар тарафидан бошқарила бошлайди. Худди шу воқеа 2018 йил ёзи ўрталарида содир бўлади.

2018 йил баҳорида амалдаги президент Петр Порошенко ҳокимияти муваффақиятсизликка юз тутади. Киевда янги Майдон ташкил этилиб, Порошенкога нисбатан импичмент эълон қилинади. Шубҳасиз, бу тахлит ўзгаришлар, давлат тўнтаришлари украин халқига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Таназзулга юз тутган мамлакат ичкарисида тирикчилик қилишга имкон топа олмаган украинларнинг кўпчилиги Россияга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Порошенконинг ўзи эса ими-жимида қочиб қолишга улгуради.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Экстрасенслар жанги» шоуси ғолибаси Украинанинг аянчли келажагини башорат қилди…