12:43 / 19.12.2017
6 271

Хитойда дунёдаги энг узун угра тайёрланди

Хитойда дунёдаги энг узун угра тайёрланди
Хитойда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компания ходимлари томонидан узунлиги 3084 метрдан кўпроқ бўлган дунёдаги энг узун угра (лапша) тайёрланди ва Гиннес рекордлари китобига киритилди.

Хабарда айтилишича, ушбу таомни тайёрлаш учун 40 кг ун, 26,8 литр сув ва 0,6 кг туз керак бўлган.

Гиннес рекордлари китобининг расмий вакили Жон Гарланд Хитойнинг Хэнань провинциясига ташриф буюриб, 17 соат давом этган ушбу мураккаб жараённи кузатиб турди. Гап шундаки, угра бутун ҳолатда бўлиши ва узилиб кетмаслиги керак эди.

Тайёр угра ўлчангач, Жон Гарланд янги рекорд қайд этилганини маълум қилди ва таом турли қайлалар билан 400 нафар иштирокчига улашиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда дунёдаги энг узун угра тайёрланди