11:04 / 20.12.2017
8 493

Итлар ўз эгасини ғажиб ташлашди...

Итлар ўз эгасини ғажиб ташлашди...
Одатда, психологлар тажовузкор зотли итларни боқиб олмасликни тавсия этишади. АҚШнинг Виржиния штатидаги Гудланд шаҳарчасида бўлган воқеани эшитганлар, психологларнинг бу гапини яна бир марта эслашган бўлса ажаб эмас.

Шаҳарчада яшовчи 22 ёшли Бетани Линн Стивенснинг иккита питбул зотли ити бўлган. У ўз итлари билан ўрмонга сайр қилгани чиққанида, итлари уни ғажиб ташлаган. Бетанининг жасадини топиб олишганида, қўллари, боши ва танасининг бошқа жойларида жароҳатлар бўлган.

Итлар унинг бош чаноғини бир неча жойидан тишлаган, бўйнини эса, бутунлай ғажиб ташлашган. Итлари унинг танасининг 60 жойига жароҳат етказишган. Кийимлари йиртилиб, сочиб ташланган.

Итлар эгасининг жасади олдида туриб, маълум вақт давомида жасадга ҳеч кимни яқинлаштирмаган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиши органлари итларни тутиш учун бир неча соат вақт сарфлашган. Итларнинг нима учун бундай қилишганини ҳеч ким билмайди.

Бетани бу итларни жуда ёшлигидан бошлаб тарбиялаган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида, итлари билан тушган жуда кўп суратларини жойлаштирган.

Қариндошлари ва дўстлари бу ишни унинг итлари қилганига ишонмаяпти. Лекин, мутахассислар Бетанига етказилган жароҳатларни ўрганиб, бу ишни айнан итлар қилганини таъкидлашмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Итлар ўз эгасини ғажиб ташлашди...